1. Янги турмушга чиққан ёки чиқаётган қиз.
Янги келинларнинг уйи одатда безатилган бўлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Заргаров: Менга қаранг, ука Куёв билан келин менинг олдимда, ҳозир боради. Регистрация қилинг, бўлак гап йўқ А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
2. Ўғилнинг хотини (қайнота ёки қайнонага нисбатан).
[Фотима:] Мана шу Марасулни туққанимда, Шу ўғлим катта бўлса, хотин олса, келинимнинг ҳеч ишига аралашмайман, деб ният қилганман. Худо ниятимга етказди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Қайнона-келин бир дақиқа чамаси кўришиб қолдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Уканинг хотини (ака ёки опага нисбатан).
Зиёдилланинг ўз оиласида шу вақтгача содир бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни ҳам, ўз келинининг бебош бўлиб кетганини ҳам ҳазм қила олмаслиги турган гап эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. Ўзидан ёш бўлган қариндош ёки яқин кишининг хотини ва шу хотинга мурожаат.
[Ганга] Ҳайдар ота аралашди: — Келин рост айтадилар. Менга қаранг, келин, ўртоғингиз менга сизни олиб келишни жуда тайинлаган. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
5.
Келин кўрмоқ
[Нури] Ҳар ҳайит уч кунгина ясаниб-тусаниб келин кўришга юрар эди. Ойбек, Қутлуғ қон;
Вой, оғзингизга ёғ, ўғлим! Келин кўрадиган куним ҳам бормикин! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Келин қилмоқ
— Келин қилгани бисотда ҳеч нарса борми? — Бисот дейсиз, менинг бисотим сизлар-да, ўғлим! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр
Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр, дейишади. Олиб келмагунингизча, ишонмайман. Ойбек, Танланган асарлар
Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит
Унинг назарида, бу гаплар унга қарата, қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит тарзида айтилаётгандек эди. Т. Алимов, Совға
КЕЛИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KELIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.