ўчоқ
билан улашинг
1. Орқа ва ён томонлари ёпиқ бўлиб, ичига ўт ёқиладиган, овқат пишириш учун устига қозон ўрнатиладиган қурилма.
-
Лой ўчоқ. Ер ўчоқ. Темир ўчоқ.
-
Тош ўчоқда арча чўғи яллиғланиб турибди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Бригада булоққа яқинроқ жойдан ўчоқ ковлаб, қозонни ўрнатди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Кунчиқар томонда катта ўчоқ, қозонда шўрва қайнаб турибди. Эртаклар
-
Ҳиммат ўчоқда ловуллаб ёна-ётган ўтга косовни тутиб папиросини тутатиб олди. М. Муҳамедов, Қиммат билан Ҳиммат
2. кўчма Бирор нарса пайдо бўладиган, амалга ошадиган, тарқаладиган жой; манба, марказ.
-
Билим ўчоғи. Маърифат ўчоғи. Тарбия ўчоғи.
-
[Элмурод] Агар ўзи бу ердан кетганда ҳам, дастлабки маданият ўчоғининг абадий қолишини ўйлаб, ўзидан-ўзи ғурурланди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Хуллас, Шероз қадимдан адабиёт, санъат ўчоқларидан бири бўлган, у ерда миниатюра мактаби ҳам ривожланган. Газетадан
-
Мамлакатнинг марказий ва шимолий туманларида ёнғин ўчоқлари сони ортиб бормоқда. Газетадан
-
Қумқишлоқ деҳқонларини қадимдан қийнаб келган ботқоқларни иситма-безгак ўчоқларини қуритиш учун бир неча чақирим узунликда зовур қазиш керак. Ҳ. Ғулом, Машъал
ўчоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ўчоқ боши
-
Синдирилди тез зоғора нон, Севган қизи, кўз нури — Ойхон Қушдай учди ўчоқ бошида. Ҳ. Пўлат
-
Ўчоқ бошида керосин билан шишасиз ёнаётган жинчироқни олиб, ташқари чиқди. С. Айний, Қуллар
-
қуртга барг кесгани борамиз. У киши келсалар, овқат ўчоқбошида. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЎЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘CHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўчоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар