ғафлат
билан улашинг
1. Ҳуш-ёрлик бутунлай йўқолган ҳолат, бутунлай огоҳсизлик; ғофиллик.
-
Келди айёми баҳор, иш даври бир он ўтмасин, Бир нафас ғафлатда бу қийматли даврон ўтмасин. Ҳабибий
-
— Қалай? — деб сўради Комилов Бекдан отишнинг натижасини билмоқчи бўлиб. — Ғафлатда экан, чамамда, ҳаммаси бўлмаса ҳам, тенг ярми қирилди. И. Раҳим, Мангулик қўшиғи
2. кўчма Нарсаларнинг моҳиятига тушунмаслик; нодонлик, жаҳолат.
-
Абдишукур давом этди сўзида: — Хусусан, биз, Туркистон мусулмонлари, чуқур ғафлатдамиз. Ойбек, Танланган асарлар
ғафлат сўзи қатнашган жумлалар:
Ғафлатда қолмоқ ёки ғафлат босмоқ
-
Тушуниб қадам босган, ғафлатда қолмайсан, хато қилмайсан, ғарқ бўлмайсан. Й. Муқимов, Қизилқум паҳлавони
-
Ғафлат босиб, кўзим илинган экан, бир вақт қулоғимга хириллаган товуш кирди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Ишқилиб, [ғўзани] парвариш қилиш даврида ғафлатда қолманглар-да Газетадан
Ғафлат уйқуси
-
У ер-бу ерда қўйилган қоровуллар эса ғафлат уйқусида эдилар. М. Осим, Сеҳрли сўз
-
хонадон эгалари ғафлат уйқусида ётгандай. Жимжитлик.С. Сиёев, Аваз
ҒАФЛАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AFLAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғафлат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар