ғажи
билан улашинг
1. Суяк, қаттиқ нон ва шу кабиларни кемириб емоқ; мужимоқ (кўпинча ит, мушук ва йиртқич ҳайвонлар ҳақида; инсонга нисбатан эса салбий муносабат билан қўлланади).
-
Бир олапар эллик қадамча нарида алланарсани ғажир эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Волосов Аллонбийнинг оқ ўтовида қўйнинг қовурғасини ғажир экан, Эримбетни етимчадек қақшатмоқда эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Элмурод онасининг сўзи билан сабзи ғажиб турган қизчага қаради П. Турсун, Ўқитувчи
2. Тишлаб, чайнаб қаттиқ жароҳат етказмоқ.
-
Оёғини ит ғажиб ташлабди.
-
Отлар ҳалок бўлди, эшакларни йиртқичлар тунда ғажиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
3. кўчма Тилка-пора қилиб юбормоқ, абжағини чиқармоқ: абгор қилмоқ.
-
Одамлар ажратмаганда, бу хотин мулла Норқўзини ғажиб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Кейин Зуннуновга худо беради. У сени ғажиб ташлашга тайёр. И. Раҳим, Ихлос
4. кўчма Қаттиқ зарб, сиқиш ва шу кабилар йўл билан шикастламоқ, эзмоқ, мажақламоқ.
-
Машинанинг эшиги қўлимни ғажиди.
-
Нима, буни машина майиб қилибдими ё у ер-бу ерини ғажиб кетибдимики, бахтсиз ҳодиса деса К. Яшин, Ҳамза
ғажи сўзи қатнашган жумлалар:
Ит ғажиган суякдай (ёки ошиқдай)
-
Сен қўлимни ушлашга зор бўлиб юрган йигитларнинг битта ҳаром тукига арзимайсан! Нимангга ишонасан?! Чиройинггами?! Ит ғажиб ташлаган ошиқдайсан. А. Қаҳҳор, Сароб
ҒАЖИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AJI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғажи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар