ўргил
билан улашинг
1. Юксак ҳурмат, садоқат ва севги туфайли бутун борлиғини бахш этмоқ, фидо қилмоқ, қурбон қилмоқ.
-
Зарари йўқ, Махсум, шариатдан ўргилсак ҳам арзийди. Сиз билан менга ўхшаш аҳли мўминларга истаганимизча йўл топиб беради. Муштум
2. (буйруқ майли шаклида — Ўргилай, ўргилсин) Ниҳоятда ёқтириш, меҳрибонликни ифодалайди.
-
Вой, қоматингдан онанг ўргилсин!
-
Оёғингга нима қилди? Кир, кир тезроқ! Бу ёққа, ўргилай А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Юзинг ёруғ бўлибди, болам, вой, ўргилай сендан. Газетадан
-
Сенга етолмай оҳ урганлар қанча, амманг ўргилсин! Ёшлик
3. 1-шахс бирлик шакли (— ўргилдим) Ёқтирмаслик, эътироз каби муносабатни ифодалайди.
-
Э, ўргилдим ўша зарур ишидан, нима, биз бекорчимизми? Муштум
-
— Э, савлатингдан ўргилдим! — дедим ичимда. Бу касалхонанинг сартарошики шу қадар пўрим бўлса, профессори қанақайкин? Н. Аминов, Суварак
ўргил сўзи қатнашган жумлалар:
Айланиб ўргилмоқ
-
Ўзбек ойим ҳам уни маҳкам сиқиб қучоқлаб олган, юзидан шап-шап ўпиб, айланиб-ўргилар ва тикилиб-тикилиб, нима учундир, йиғлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
Қулинг ўргилсин
-
Ёзда анави толнинг тагида қулинг ўргилсин битта чойхона очиб, турли овқатлар ташкил қиламиз. Н. Аминов, Суварак
ЎРГИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RGIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўргил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар