ўргат
билан улашинг
1. Бирор иш, касб ва шу кабиларни бажаришни, қилишни тушунтириб билдирмоқ, ўзи бажара оладиган қилмоқ; малака ҳосил қилдирмоқ.
-
Рақс тушишга ўргатмоқ. Касб-ҳунар ўргатмоқ.
-
Бугунги кунда илғор ишчи ўзининг бой ҳаётий тажрибасини ёшларга қунт билан ўргатмоқда. Газетадан
-
Баъзида унинг кунлари менга бичиш-тикишни ўргатишдан кўра кўпроқ панд-насиҳат бериш билан ўтади. Гулдаста
2. Бирор иш, амалга йўлламоқ; йўлга солмоқ.
-
Менга қара дейман! Ким ўргатди сенга ёлғон гапиришни? А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Икки оғиз нордон гап айтай десам, унда [кампирда] нима айб. Унга ўргатишган. Муштум
3. Илм, одоб ва шу кабилардан таълим бермоқ.
-
Демак, сенингча ўша миршабларни ҳам маърифатдан баҳраманд қилиш керак, илм ўргатиш керак, шундайми? К. Яшин, Ҳамза
-
Улар Қудратга бу ҳунарни ўргатиш билан бирга, ҳақсизликка қарши курашни ҳам ўргатдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шокир юқори курсда бўлгани учун қизларга ёрдам беради, кўпинча физика қоидаларини ўргатади. Гулдаста
4. Бирор нарса ёки иш-ҳаракат билан доим шуғулланадиган қилмоқ, шунга одатлантирмоқ.
-
Болани эрта туришга, салом беришга ўргатмоқ.
-
Оқсоқол аввалги тилмочни ҳам уйига ўргатиб олган эмиш. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ҳа, бошидан қаттиқ туриб, ўргатиб олмасанг, кейин қийин бўлади. Ф. Мусажонов, Нозик масала
5. Бирор ишни бажаришга кўникма, малака ҳосил қилдирмоқ (асосан, ҳайвонлар ҳақида).
-
Итни ов қилишга ўргатмоқ.
-
княз учта отдан иккитасини бериб юборди, қолган битта отни коляскага ўргатгин, деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЎРГАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RGAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўргат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар