орала
билан улашинг
1. Ўртасидан, ичидан юрмоқ, ўтмоқ; кезмоқ.
-
Аҳмаджон немислар буталарни оралаб юз эллик метрча яқин келганда, устма-уст икки сидра ўқ ёғдирди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Қўшиқ оралайди оролма-орол, Асрлар уйқусин бузиб, уйғотиб. Т. Тўла
2. Яшириниб кирмоқ, пайдо бўлмоқ, доримоқ.
-
Қишлоққа бўрилар оралаб қолди.
3. Суқилиб кирмоқ.
-
[Домла:] Жўрабой, кўнглингизга шайтон оралаб қолибди, калима келтиринг. И. Султон, Бургутнинг парвози
4. Аралашмоқ.
-
[Ботиржон:] Колхоз рўзғорига ҳаром қўл оралаганини сезиб, қараб туролмадим. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
5. Битта-ярим тушмоқ, ора-сира пайдо бўлмоқ.
-
Қори битта-иккита оқ оралаган чўққи соқолининг учини ушлаб илжайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Икки орада, кишилар ўртасида пайдо бўлмоқ, туғилмоқ.
-
[Опоғойи] Зайнаб сиқилмасмикин, икки ўртага совуқчилик ораламасмикин, деб қўрқади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
орала сўзи қатнашган жумлалар:
Кун оралаб
-
Баъзан ҳар кун, баъзан кун оралаб кечқурун Унсинни кўргали [Йўлчи] Шокир отаникига келди. Ойбек, Танланган асарлар
Ой оралаб
-
Журнал ой оралаб чиқади.
ОРАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
орала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар