ора
билан улашинг
1. Икки нарса ёки нуқта ўртасидаги масофа.
-
Москва билан Тошкент ораси 3500 километр. Колоннада машиналар ораси.
-
Ора узоқ, қарийб бир километрча келар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Нарсалар ўртасидаги жой, бўшлиқ, майдон; очиқ ёки тешик жой.
-
Ғўза қаторлари орасини юмшатиш.
-
Сени унда, мени мунда яратди. Орамизда оқар дарё яратди. Қўшиқлар
-
Супаларнинг ораларига, атрофига анвои гуллар экилган. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Булутлар орасидан ойнинг бир парча кумуши кўриниб қолди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Нарсаларнинг бир-бирига туташган жойи, ўртаси.
-
Этаги эшик орасига қисилиб қолди.
-
Саман отлиқ, қамчисини буклаб, пиёзи чакмонининг ёқаси билан гардан орасига қистирди-да, отини қистаб, деворга яқинлашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Нарсаларнинг ичи, ўртаси.
-
Беда ораси жуда иссиқ, гўё қуёшнинг бутун олови беда ичига яширингандай. Ойбек, Танланган асарлар
5. Қатор, саф; тўда, давра.
-
Орамизда ҳар хил одамлар бор. Орамиздан яқин дўстимиз кетди.
-
Буни ҳайданг орадан, жўралар! Яна ёлғонлар ила кўп Сизни сарсон қиладир. Ҳамза
-
Қўшин Тошкентга етган баъдида бизлар ташқаридан ва сизлар ичкаридан бўлиб, Мусулмонқулни орадан кўтаргаймиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Икки воқеа, ҳодиса ёки пайт ўртасида ўтган, ўтадиган вақт, фурсат
-
Меҳмонлар жўнаб, орадан сал вақт ўтмай Асрорқул келди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Орадан тўққиз йил ўтди. Булар тўрт бола кўришди. А. Қаҳҳор, Бошсиз одам
7. Кишилар ўртасидаги ўзаро муносабат, алоқа.
-
Бу ҳақда энди бизнинг орамизда гап бўлмасин, ўртоқ Нурмонов. С. Зуннунова, Олов
-
— Ҳалиги гаплар ёлғонми! Орада ҳеч нарса бўлган эмасми? — сўради юмшоқланиб она. Ойбек, Танланган асарлар.
8. 3-шахс эгалик ва ўрин-пайт келишиги қўшимчалари билан кўмакчи вазифасида ишлатилади.
ора сўзи қатнашган жумлалар:
Тирноқ орасидан кир қидирмоқ
Бу (ёки шу)
-
Иккала хатга ҳам тезда жавоб кела бермади. Бу орада жанглар бўлиб, Мирзаевнинг қисми — гвардиячи қисм, ўзи гвардиячи сержант бўлди. А.Қаҳҳор, Кўк конверт;
-
— Бу орада Ҳомид нима қилиб юрибдир, ўзига тузуккина бой киши эмасми эди? — деди Офтоб ойим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Кун ора
-
Мулла Муҳсин, шу ҳовуздан кун ора сув ўтадими ё йўқ? А. Қодирий, Кичик асарлар
Тез орада
Яқин орада
-
Агар яқин орада ҳаво очилмай, сурункасига ёмғир ёғиб берса, нима қиламиз? Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
-
Яқин орадаги обжувоз пойкўпининг зарби ерни силкитиб, тўлқин берар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ора очиқ (қилмоқ)
-
[Бой Ғофирга:} Тўй баҳонасида мендан сенга ўтиб қолган арзимаган нарсалар бор. Шуларни пулга чақиб, орани очиқ қилиб қўйсак, деган эдим. Ҳамза, Бой ила хизматчи;
-
Сен хато қилган бўлсанг, мен ҳам хато қилдим, ора очиқ, — деди Тўлаган қистаб келаётган кулгидан лаби пирпираб. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Орага одам (ёки киши) қўймоқ
-
Мендан ўзи хафа бўлган бўлса, орага киши қўйса ҳам бўлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Орага суқилмоқ
-
Дув орага суқилибди неча даллол: Барака де, барака де, сен сот, сен ол! Ғ, Ғулом
Орага тушмоқ (ёки кирмоқ)
-
Эр-хотиннинг орасига эси кетган тушибди. Мақол
-
Эр-хотиннинг орасига тушган киши баъзан ўша тобда, аксари кейинчалик сўкиш эшитади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Орада қолмоқ
-
— Назар ака, — деди биринчи ёрдамчи босиқлик билан. — Гап орамизда қолди, деб ваъда бердингиз. М. М. Дўст, Лолазор
Орада (ёки орага)
Орада(н) гап ўтди (ёки қочди)
-
Сиз пайқамабсиз Орада жиндай гап қочди. А. Қаҳҳор, Миллатчилар
Ораларидан қил (ҳам) ўтмайди
Ора(ни) бузмоқ
-
Бинойидек бош қўшиб турган икки элатнинг ораси яна бузилди-қуйди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Ораси яқин бўлмоқ
-
Яхшибоев раисни лақаби билан айтса ҳам, раиснинг ўзи заррача хафа бўлмасди, шундан билдимки, буларнинг ораси яқин. М.М. Дўст, Лолазор
Ора ойи
ОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ОРА сўзига берилган маънолар
ора сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар