зарар
билан улашинг
1. Шикаст, бузилиш; зиён-заҳмат.
-
Залда ҳамма бир нарса тўғрисида гаплашарди: Дўл қаттиқ ёғди. Ғўзага зарар қилмасмикан? Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Савдо-сотиқда(н) кўрилган зиён; умуман, моддий ютқизиқ.
-
Тарвузи қўлтиғидан тушган директор театрга бир юз етмиш сўм-у тўрт тийин зарар келтирган шу томошабиннинг ёқасидан бўғиб, кўчага опчиқиб ташлагудек ўқрайди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Ўзингизга маълум, савдо аҳли зарарни ёқтирмайдиган, фойда талаб халқ бўлади. К. Яшин, Ҳамза
-
Биздан Мирзакаримбой ҳеч вақт зарар кўргани йўқ. Пахта йилдан-йилга мўл бўлиб, фойдаси ҳам ошиб турибди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Киши организмига, соғлигига ёмон таъсир; жисмоний зиён, шикаст.
-
Тамакининг зарари.
зарар сўзи қатнашган жумлалар:
Зарар бермоқ
-
Кумуш, отасининг олдига капот ёзган каби югуриб, унинг соколини силар экан, сўради: — Сизга зарар бермадиларми, отажон? А. Қодирий, Ўтган кунлар
Зарари йўқ
-
Зарари йўқ, Раҳим ота, ҳозирги хизматингиз ҳам ёшларникидан қолишмайди [деди Назаров]. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
— Зарари йўқ, паккини олиб келинг, янгисини қазиймиз! — деди Зойиржон кулумсираб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Зарари тегмоқ
-
Ишқилиб, дўстларига зарари тегмаса бўлди — бошқасидан қўрқмайди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тутса
ЗАРАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар