зараркунанда
билан улашинг
1. Зарар келтирувчи, зарар етказувчи.
-
Улар деҳқонлар билан ҳамкорликда зараркунанда ҳашаротлар кўпайган майдонларга сунъий равишда урчитилган триходерма ҳашаротларини қўйиб юборишибди. С. Нуров, Нарвон
-
Баъзи жойларда ғўза зараркунандалари пайдо бўлиб, ишни анча оғирлаштирди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Жамиятга зарар келтирувчи кимса; жиноятчи, жинояткор.
-
Агар юқори ташки-лотлар аралашмаса, Отахўжа ака зараркунанда деган туҳмат билан қамалиб кетиши мумкин эди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
ЗАРАРКУНАНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARARKUNANDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зараркунанда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар