заранг
билан улашинг
1. Кунгурадор, япалоқ баргли, ёғочи қаттиқ дарахт.
-
— Биласизми, — деди у [Чўнжар] рўпарасидаги заранг дарахтининг нурда товланган шапалоқ баргларига мамнун тикилиб, — тўққизинчи шахтамизнинг ўзида ўттиз миллатнинг вакили ишлайди. Й. Шамшаров, Қахрамонлик йўли
2. Шу дарахт ёғочидан ясалган (идиш, ҳасса, ўқ-ёй, эгар ва бошқалар).
-
Корсонда қимиз келди. Бек бир-икки зарангни ичгандан кейин ясланиб, кўкка қараб ётиб олди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Муборакнинг отаси қиш-да дурадгорлик қилар, эшик, бешик, сандал, заранг товоқ ясарди. С. Нуров, Нарвон
-
Даҳо заранг таёқнинг чангини кафтлари билан сидириб ташлади. Т. Мурод, Қўшиқ
Зичланиб кетган, қаттиқ, берч (ер ҳақида).
-
Улкан экскаваторлар одам қадами тегмай ётган ёввойи заранг ерлар тўшини тилка қилмоқда. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Анвар заранг ерни қарсиллатиб тепганча югуриб кетди. Ў. Ҳо-шимов, Баҳор қайтмайди
-
Тарс ёрилган заранг ерлар устида қизил қанот чигирткалар учиб юради. М. Осим, Элчилар
ЗАРАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар