запас
билан улашинг
1. Келажакда фойдаланиш ёки бирор мақсад учун жамғариб, ажратиб қўйилган нарса; захира.
-
Ёқилғи запаси,
-
Ваҳобжоннинг жуда жаҳли чиқиб кетди. Бу қандай гап! Запас ғилдирак бўлганда ҳам бошқа гап эди. С. Аҳмад, Тоғ афсонаси
-
[Турсунбой] Озиқ-овқат запасларини кўздан кечирди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Учувчиларда ўн кунлик ёнилғи запаси бор эди. Газетадан
2. Эҳтиёт шарт, зарурат учун тайёрланган кимса ёки нарса.
-
Машинанинг запас қисмлари. Запас ўйинчи.
-
Милтиқ овозлари хандақларнинг ичкарисидаги запас пис-тирмаларгача етиб борди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Қазилма бойликларнинг ер остидаги, ҳали фойдаланилмаган миқдори.
-
Нефт запаслари.
4. кўчма Кишининг маънавий-маърифий соҳалардаги бойлиги, билим даражаси.
-
Сўз запаси. Билим запаси.
5. сўзлашув тили Тикувчиликда матонинг кийим чоклари остида атайлаб, кейин қўшиб юбориш учун қолдириладиган ортиқча қисми.
-
Енгнинг запаси.
запас сўзи қатнашган жумлалар:
Запасдаги офицер
-
Яқинда запасдаги офицерлар йиғилишиб, амалга оширилган ишларга якун чиқаришди. Газетадан
ЗАПАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAPAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
запас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар