зар
билан улашинг
1. Олтин, тилла.
-
Зар қадрини заргар билади. Мақол
-
[Ҳусайн:] Хазинамда ҳар қанча зар, ҳар қанча ақча бўлса, юртнинг ободонлиги учун сарф этишга ваъда бераман. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Норга ортинглар зарингни, Хотин, бола-чақаларингни. Юсуф ва Аҳмад
2. кўчма Олтин билан тенг, олтинга ўхшаш нарса ҳақида.
-
Тошлар устига дўланадай-дўланадай йирик томчилар тушиб, атрофга зар кукунлари сочилди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Тилла, пул, умуман бойлик.
-
Тер тўкиб меҳнат қилсанг, ердан ҳатто зар унар. Мақол
-
Меҳрни ўлчаб бўлурми зар билан, инжу билан? Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Саройга бордим-у, пул олганим йўқ, Шаҳаншоҳнинг, деди, олтин, зари йўқ. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
4. Зардўзликда зарбоф тўн, зар дўппи ва бошқалар тайёрлашда ишлатиладиган, олтин ёки кумуш суви юритилган, зарланган ипак ёки сим; шундай ипак ёки симдан тикилган кийим.
-
Зар билан тикилган дўппи. Зар рўмол.
-
У зар ёки кимхоб тўн ичида одамлар ўртасида савлат тўкиб турибди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Безак ёки ўров учун ишлатиладиган юпқа ялтироқ металл варағи ёки зарҳалланган қоғоз.
-
Зар қоғоз. Зарга ўралган попук (конфетлар).
-
Арча ҳар хил шаклдаги зар қоғозлар ва бошқа ўйинчоқлар билан беза-тилган. К. Яшин, Ҳамза
зар сўзи қатнашган жумлалар:
Қора зар
-
Қоратоғ қўйнига қўл солди одам, Ўлка учун қора зар олди одам. Миртемир
Бошидан зар қуймоқ
-
[Жамила бойга:] Ўша қаролингизни яхши кўриб тегганман, бошимдан зар қуйсангиз ҳам, ундан айрилмайман. Ҳамза, Бой ила хизматчи
ЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар