Izoh.uz сайтида жой сўзининг изоҳи ва маънолари

жой

от

1. Бирор кимса ёки нарса ишғол қилиб турган ер, юза, фазо; ўрин, макон.

  1. Золимнинг жойи — жаҳаннам. Мақол

  2. Бозор куни бўлганига қарамай, бозор жойи бутунлай бўш эди. С. Айний, Қуллар

  3. Милтиғини жойига қўйди-ю китоб мутолаа қилиб ўтирган Элмурод олдига келди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  4. Отабек раҳмат айтиб, жойидан қўзғалмади. А. Қодирий, Ўтган кунлар

2. Маълум бир воқеа-ҳодиса рўй берган ер; иш-ҳаракат, жараён ўрни.

  1. Хизмат жойи. Автобус тўхтайдиган жой.

  2. Сидиқжон болалиги ўтган тор кўчаларни, қишлоқ, анҳор бўйларини, сигир боққан жойларини бориб кўрди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

3. Маълум бир нарса ёки иш-ҳаракат учун энг қулай, мос ер, ўрин.

  1. Мутахассисларни танлаш ва жой-жойига қўйиш. Оғриқ жойини топса, олти ой қишлайди. Мақол

  2. Бу ер ҳазилнинг жойи эмас. А. Қаҳҳор, Оғайнилар

4. Ер юзининг, фазонинг белгили, бирор хусусияти билан ажралиб турадиган ери, нуқтаси.

  1. Пастқам жой. Баҳаво жой. Паст-баланд жойлар. Тор жойда томоша. Мақол

  2. Эрта куз жаласи тоғлик жойларга жуда ҳафсала билан қуяр эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  3. Сўқмоқ катта йўлга туташган жойдан бепоён дала бошланар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Бу жойдан бойнинг бутун пахта даласи кўзга ташланиб турар эди. Ойбек, Танланган асарлар

5. Географик ёки маъмурий ҳудуд; тараф, томон, ўлка; юрт.

  1. Бизнинг жойларда анор кўп.

  2. Йўқ, у [Элмурод] бу жойларни тушида ҳам, ўнгида ҳам кўрган эмас. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Бу жойни халқ қадим замонлардан бери Култепа деб атар эди. Ш. Рашидов, Ғолиблар

6. Бирор нарсанинг айрим қисми, ери, бўлаги.

  1. Гўштнинг ёғли жойи. Косанинг дарз кетган жойи. Ипнинг тугилган жойи.

  2. Бирор жойинг оғрийдими, Кумуш? А. Қодирий, Ўтган кунлар

7. Бадиий асар, мусиқа ва шу кабиларнинг бирор керакли, қизиқарли ери, ўрни.

  1. Абдишукур бойваччанинг қўлидан китобни олиб, керакли жойини топди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Баъзан севган қизларидан келган хатнинг қалбга бориб тегган жойларини бир-бирларига ўқиб берардилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар

8. Гап, иш, хатти-ҳаракат ёки белгиларнинг шахсий баҳо бериш учун асос, дастак бўладиган ери, ўрни.

  1. Бу ишнинг ҳеч қийин жойи йўқ. Менинг қўрқадиган жойим йўқ.

  2. Мен сизга айтсам, қиёматли ўртоқмиз-у, мендан хафа бўлган жойи бор. А. Мухтор, Опа-сингиллар

9. Яшаш, ҳаёт кечириш, ётиш-туриш учун хизмат қиладиган ер; уй-жой, ҳовли-жой, бошпана.

  1. Жой олма, қўшни ол. Мақол

  2. Йўлчи бизникига ишлагани келган, ишласин. Пули йўқ, жойи йўқ хотинни нима қилади. Ойбек, Танланган асарлар

10. Ўтириш ёки ётиш учун қилинган, солинган, тўшалган ўрин; ўриндиқ.

  1. Вагонда бешта бўш жой қолди. Бугунги сеансларга жой йўқ.

  2. Ҳожимирсирож автобусда жой талашиб, болали бир хотин билан айтишиб қолди. А. Қаҳҳор, Йиллар

  3. Холида кичик қизи Ранони уйга ётқизиб, эрига жой солгани айвонга чиқди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

11. Мерос сифатида қолган, бирор кимсага тегишли ер-мулк, ҳовли-жой.

  1. Ракат мавзейида отадан қолган уч таноб жой бор эди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Мана шу жойлар бурун Абдуваққос деган бир эшонга қарашли экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

12. Иш, хизмат, вазифа, ўрин.

  1. У яхши жойда ишлайди.

  2. Жонфиғон хотинига неча-неча тавба-тазаррулар қилиб, энди бирон жойга кириб ишлашга сўз берибди. А. Қаҳҳор, Жонфиғон

13. Оила, хонадон.

  1. Бир кун туз ичган жойга қирқ кун салом бер. Мақол

  2. Иқболингга кўп яхши жойдан қаллиқ чиқди, болам. Ҳаммалари бирам сипо, бирам салобатли одамлар экан. П. Турсун, Ўқитувчи

жой сўзи қатнашган жумлалар:

Гапни (ёки сўзни) бир жойга қўймоқ

Гап (ёки сўз, фикр) бир жойдан чиқди

Жой қилмоқ

Ётиш, ўтириш учун ўрин ҳозирламоқ.
  1. У [Асрорқул] атрофга сув сепиб, супага жой қилди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

Жойини топди

1. Жойига тушди;
2. Ишлатиб, ҳазм қилиб юборилди, эгалик бўлиб кетди.

Жойига келтирмоқ (ёки қўймоқ)

Ўринлатмоқ, ўрнига қўймоқ, тегишлича адо этмоқ, бажо келтирмоқ.
  1. Ҳурматини жойига келтирмоқ.

  2. [Мухлис:] Дуруст, ҳамма ишни жойига қўйдим. Қадрли меҳмонларимизнинг кўнгилларига путур етмаса, бас. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди

Кутмаган (ёки кутилмаган) жойда

Кутилмаган пайтда, кутмаган ҳолда.
  1. Бошланишда анчайин ҳазилга ўхшаб кўринган бу гинахонлик кутилмаган жойда жиддий бир тус олиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Кўнгли жойига тушмоқ

Кўнглидан (ёки юрагидан, қалбидан) жой олмоқ

Кўнглида қолмоқ, юрагидан, қалбидан ўрин олмоқ: кўнглида чуқур из, асар қолдирмоқ.
  1. Мен хотиним билан анча йилдан бери туриб, ундан кўп яхшиликлар кўрганман, бу яхшиликларнинг ҳар қайсиси кўнглимдан алоҳида-алоҳида жой олган. А. Қаҳҳор, ор, Олтин юлдуз.

Ўтиргани (ёки ўзини қўйгани) жой тополмай қолмоқ

Ҳаяжондан, кутилмаганликдан типирчилаб, нима қиларини билмай қолмоқ, саросимага тушмоқ.
  1. Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қўзғаб, ўзини қўйгани жой тополмай қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Ўтқизгани жой тополмай қолмоқ

Жуда катта ҳурмат билан кутиб олмоқ.
  1. Офтоб ойимни бўлса Ўзбек ойим ўтқизгани жой тополмас, қуда сўзи ўрнига синглим деб хитоб қилар, ошни ҳам унинг раъйини сўрамасдан буюрмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Ҳушини жойига келтирмоқ

Кеккайиб, ўзига ишониб, ҳаддидан ошиб кетган кишини тартибга чақириб қўймоқ.

рвш. шв. Бафуржа, бамайлихотир; кеч, кейин; аниқ.

  1. Бугун ишга жойроқ бораман. Дам олиш куни эрталаб жойроқ туришади.

  2. Бўлган ишни жойроқ гапириш керак, токи ҳақиқат юзага чиқсин. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар


ЖОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

JOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
532
Сўзнинг тескари ёзилиши
йож
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
743

жой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
жой сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, жой сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+