зарб
билан улашинг
1. Қаттиқ урилиш; шиддатли, залварли туртки, зарба, куч.
-
Эшикни зарб билан ёпмоқ.
-
Ҳаво тўлқини зарбидан дарахтлар эгилар, шохлари синиб тушарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Бироқ навкарнинг оти сакраш зарбидан чўчиб, ҳуркиб кетди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қилич зарбидан Хонзода бегимнинг бошидаги бўрки учиб кетди-ю, узун сочлари ёйилиб, елкасига тушди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Қаттиқ уриш, калтаклаш, муштлаш.
-
Калтак зарбидан бола юзини чангаллаб қолди. Газетадан
-
Тарро биринчи зарбдаёқ ёнбошига ағдарилди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бирор нарсанинг ритмик ҳаракати, бир текисда уриб туриши, тепиши.
-
Юрак-томир зарби.
-
[Сув] Ўз йўлида учраган ҳайбатли тошларга зарб билан урилиб қирғоққа ҳалқа-ҳалқа кўпик сочмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
4. эск. мат. Кўпайтириш усули, амали.
-
Иккини учга зарб қилмоқ.
-
Механизм иш унумини юзга, мингга зарб уриб юборади, деган гап рост экан. У. Саримсоқов, Олтин калит қўлимда
5. мусиқа Чолғу асбобини чалганда куч ва ритм билан торларни чертиш ёки доирани уриш.
-
Дуторчининг зарби яхши.
-
Успенский ўзбек музикасининг табиатини билар, ўз асарларида унинг оҳанг, зарб ва пардаларининг ўзига хос интонация ҳамда ритмикасини сақлаб қола оларди. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
зарб сўзи қатнашган жумлалар:
Зарб емоқ
-
Йиқилиб қаттиқ зарб едим.
Зарб этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Малика жанг лавҳалари зарб этилган кумуш қалқонни қўлига олди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
ЗАРБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар