зарба
билан улашинг
1. Кучли, шиддатли, залварли туртки, урилиш; қаттиқ зарб.
-
Боксчининг зарбаси. Ҳужумчининг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб очилди.
-
Ер бора-бора кучга бўйсунади. Йўлчининг зарбаси остида тўнкалар яланғочлана, ўзининг қўпол, баҳайбат гавдасини кўрсата бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Яксон этувчи, йўқ қилувчи, шикастловчи кескин ҳаракат, шиддатли ҳужум.
-
Шиддатли зарбадан душман талвасага тушиб қолди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Мирзо Улуғбек давом этди: — Иншоолло, пайдар-пай зарба билан душманни пароканда қилиб, тор-мор этамиз. Мирмуҳсин, Меъмор
3. кўчма Оғир кулфат, қаттиқ руҳий шикаст, зиён-заҳмат; турмуш қийинчилиги.
-
Ғуломжон сўнгги зарбанинг [отаси вафотининг} оғир жароҳатидан узоқ вақтгача тузала олмай юрди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
зарба сўзи қатнашган жумлалар:
Зарба бермоқ
-
Шимолий Кавказда — Молгабек районида Насруллаев қисми душманга қақшатқич зарба бериб, шуҳрат қозонди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Шилин бошлиқ жангчилар сув билан олишар, қирғоққа чиқиб олиб, душманга зарба беришга ошиқар эдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
Зарбага учрамоқ
-
Унинг [Жамоловнинг] сўнгги китоби зарбага учради. Ж. Абдуллахонов, Орият
ЗАРБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар