зарда
билан улашинг
1. Ўт, сафро.
2. Жаҳл, ғазаб, дўқ, бақириш.
-
Нусрат-бек унинг товушидаги зардани пайқади. С. Нуров, Нарвон
-
Домламизнинг зардалари ёмон ва аччиқлари тез М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Ёдгор Дилшоднинг унга яна зарда аралаш қараб қўйганини илғаб олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Зардангиз қурсин, ҳар вақт дўқ билан гапирасиз! Ойбек, Танланган асарлар
-
Валиев атайлаб зарда билан гапирган бўлса-да, аслида раисдан мамнунлиги сезилиб турарди. Э. Усмонов, Ёлқин
зарда сўзи қатнашган жумлалар:
Зардаси тутмоқ
-
Султонов зардаси тутса ҳам индамади, бағрини ерга бериб, бошини кўтармай ётаверди. М. Мансуров, Ёмби
Зардаси қайнамоқ
-
— Худди қўрғошин ютгандайман, кўкрагим оғир. Мана шу еримни боссам, оғрийди. Қайт қиламан. Зардам қайнаб туради, — деди Саидий. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Муса кўсанинг зардаси қайнаб кетди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
ҳамон йигит-лик ғайрати сўнмаган Тўламат полвон тракторчининг бу гапидан зардаси қайнади. С. Анорбоев, Оқсой
Зарда қилмоқ
-
Шундан кейин Раҳим бизга зарда қилди: — Мен сенларга қўшилмайман. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аям нимага зарда қиляпти? — Мен ҳам билолмай хунобман, — деди Ёрқиной. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
ЗАРДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар