зардоб
билан улашинг
1. Қатиқ ёки ивиган сутдан ажралиб чиқадиган сарғиш суюқлик.
-
Сутга ёки қатиқ зардобига қорилган хамирдан тайёрланган нон хуштаъмлик хоссасига эга бўлади. Фан ва турмуш
-
— Ҳа, айтгандай, сал бўлмаса эсимдан чиқай депти, кейинроқ хурмачанинг устини очиб қўйгин, ўзинг биласан-ку, болам, яна, зардоб йиғиб, уйимай қолмасин. С. Анорбоев, Шерали
2. Касалланган ёки жароҳатланган аъзодан ажралиб чиқадиган суюқлик.
-
Шакар қўшиб истеъмол қилинадиган толқон — зардоби қайновчи барча кишиларга даводир. Газетадан
3. тиббий Қон ва лимфанинг ивишидан ҳосил бўладиган суюқлик ва ундан тайёрланадиган суюқ дори.
-
Даволаш учун юбориладиган дорилар ўртасида ҳозирги кунда зардоб [сиворотка] вакциналар сони ортиб бормоқда. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
4. кўчма Дард-алам.
-
Шаҳзодахон шуларни ўйлайди, юрагига йиғилиб, унга тобора озор бераётган зардобни қандай бўшатиш йўлини излайди. К. Яшин, Ҳамза
-
Эвоҳ. Бу ҳам тўхтамади, ўтди. Қалбга зардоб бўлиб томди ўкинчи. А. Мухтор
зардоб сўзи қатнашган жумлалар:
Зардоб ютмоқ
-
Суҳбат қилсанг Зуҳра билан гулбоғда, Мен яширин зардоб ютдим шу чоғда. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
-
Бекларнинг ишқидан зардоб ютаман, То ўлгунча бекларни ёд этаман. Юсуф ва Аҳмад
[Юраги] зардобга тўлмоқ
-
Хўп, майли, ўзим ҳам ётавериб, юракларим зардобга тўлиб кетди. Н. Аминов, Суварак
-
Ёқубжон негадир зардобга тўлиб ўтирган экан, шекилли, дўнғиллаб жавоб берди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ибн Сино шуларни ўйлаб, юраги зардобга тўлди-да, кўзининг бир чеккасидан юмалаб чиққан ёшни бармоғи билан артди. М. Осим, Карвон йўлларида
ЗАРДОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARDOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зардоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар