заргар
билан улашинг
1. Олтин, кумуш ва турли қимматбаҳо тошлардан зеб-зийнат буюмлари ясайдиган уста.
-
Заргар қўлда ишлайди, бу эса аниқликни, батартибликни талаб қилади. Газетадан
-
Хоразм тупроғида етилган тотли мевалар, туркман отлари, эроний гиламлар, Хива заргарлари зийнатлаган тилла буюмлар, той-той ипак ўрамлари император ҳазратларига пешкаш қилинди. С. Сиёев, Аваз
-
Заргар ясар тиллақош, Келинчаклар тақсин деб. Оқ олма, қизил олма
2. кўчма Бирор соҳанинг етук устаси.
-
Моҳир сўз заргари Алишер Навоий ҳар бир ижрочининг маҳоратига қисқа-қисқа, лекин мантиқан кучли, аниқ характеристика беради. Газетадан
-
Мўл-кўл ҳосил етиштириш учун деҳқонлар заргар каби ишлашлари даркор. Газетадан
ЗАРГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заргар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар