зарбоф
билан улашинг
Зар қўшиб ёки нуқул зардан тўқилган мато; кимхоб; шундай матодан тайёрланган кийим.
-
Бир кийимлик зарбоф. Зарбоф тўн.
-
Ўртада қози, унинг бир ёнида ҳокимга аталган кимхоб тўн билан Содиқ амин, иккинчи ёнида зарбоф тўн билан Ҳоким бойвачча турар эди! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тўрда, зарбоф тўшак устида ўтирган Шамсуддавла бўзариб, ҳай, нонкўр! деб бақирди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Нури зарбоф паранжини ёпиниб, ҳовлига чиққанда, катта ҳовли хотинлар билан қайнар эди. Ойбек, Танланган асарлар
ЗАРБОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARBOF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарбоф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар