балли
билан улашинг
1. Маъқуллаш, тасдиқлаш, мақтов, таҳсин маъноларини ифодалайди.
-
[Жойни] Ўша очлик йиллари солганмиз. — Балли. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
-Балли, она қизим, — деди Меливой ака завқланиб. С. Аҳмад, Уфқ
-
Иззатулла ака боланинг бошини чипор шапкачаси устидан силаркан: Балли деб қўйди. Газетадан
-
Унинг фикрини маъқулловчи овозлар эшитилди: — Балли! Отангизга раҳмат. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Чўзиб талаффуз қилинганида, норозилик, кесатиқ маъноларини ифодалайди.
-
— Кўчада сен билан етаклашиб юрадиган хотинга балли-ей! — деди Зумрад. С. Сиёев, Отлиқ аёл
3. Муайян балл кучига эга бўлган.
-
Беш балли зилзила. Тўққиз балли довул.
-
Кундузи олти балли зилзила, иморатларнинг қисир-қисири ваҳимани кучайтирди. Мирмуҳсин, Умид
4. Рақамлар системаси билан ифодаланган.
-
Беш балли система.
БАЛЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
балли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар