батарея
билан улашинг
1. Бир неча туп, замбарак ёки миномёт билан қуролланган артиллерия бўлинмаси.
-
Миномётлар батареяси. Зенит батареяси. Батарея командири.
-
Тепаликдаги батарея ўт очиши билан бир танк тутаб, кейин ёниб кетди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Бир неча тўп, замбарак ёки миномёт жойлашган истеҳком.
-
Тепаликнинг чўққисида танкка қарши отадиган батарея пала-партиш ўқ узар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Танкларимиз душманнинг олдинги окопларидан ўтиб, танкка қарши отадиган батареяни тўпга тута бошлади. А. Қаҳҳор, Асарлар
3. физика Ўзаро бириктирилган бир неча гальваник элемент, аккумулятор, конденсаторлардан иборат қурилма.
-
Аккумуляторлар батареяси. Чўнтак фонарининг батареяси.
-
Батарея йўқ, батарея бўлса, радиолани ҳам ишга солардик. И. Раҳим, Ихлос
-
Чўлқуварлар батарея излаб, узоқ шаҳар ва район марказларига қатнамоқдалар. Газетадан
4. тех. Бир турдаги бир неча элемент бирикмасидан иборат бўлган қурилма.
-
Иситиш системасининг батареяси.
-
Етти йил мобайнида энг катта домналар, кокс батареялари, прокат станлари қурилди. Газетадан
5. кимё. Батарея – биргаликда ишлаш учун маълум системада бирлаштирилган бир хил асбоблар, иншоотлар, ёки қурилмалар. Масалан, кокс олиш учун тошкўмирни қуруқ ҳайдайдиган печлар қатори – кокс батареяси; ичида совитувчи агент буғланадиган ёки совитиш эритмаси оқадиган қиррали ёхуд текис трубалар – совитувчи батарея. Батареяларнинг самарадорлигини ташкил қилувчи элементларнинг сонига пропорционал бўлади.
БАТАРЕЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BATAREYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
батарея сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар