оралиқ
билан улашинг
1. Нарсалар ўртасидаги жой, масофа.
-
Тоғ оралиғи.
-
Студентлар ётоқхонаси. Кичикроқ хонада икки каравот, оралиқда тумбочка. М. Бобоев, Гўзаллик истаб
-
Ҳалиги отлиқ яна кўринди. Оралиқ тобора қисқара борди. С. Анорбоев, Оқсой.
2. Икки пайт, он, лаҳза ўртасидаги вақт.
-
Кичик вақт оралиғи.
3. тиббий Одам дум суягининг учи ва қуймич дўмбоқлари оралиғида ётган юмшоқ тўқималар йиғиндиси.
оралиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Оралиқ назорат
-
Оралиқ назоратни ўтказмоқ.
Оралиқ экинлар
-
Ўзбекистонда оралиқ экишни етиштириш учун ниҳоятда қулай шароит мавжуд. Фан ва турмуш
ОРАЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORALIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оралиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар