ор
билан улашинг
1. Ўзига номуносиб ёки эп кўрилмаган ишдан, нарсадан хижолат тортиш, уялиш туйғуси; уят, номус.
-
Хато қилмоқ бордир, тузатмаслик ордир. Мақол
-
Қишлоқда бировдан калтак ейиш азал-азалдан эр йигит учун ор саналади. Н. Норқобилов, Тўқнашув
2. Обрў, фахр.
-
Нори борнинг ори бор. Мақол
-
Сен менинг чин ёримсан. Дилда йўғ-у боримсан, Ғам номус-у оримсан, Ой бориб, омон келгил. Т. Тўла
ор сўзи қатнашган жумлалар:
Ор билмоқ
-
Мирзакаримбой билан пул юзасидан хириллашини, ёқа бўғишни [Йўлчи] ўзига ор билди. Ойбек, Танланган асарлар
Ор қилмоқ (ёки этмоқ)
-
[Раъно:] Агар ор этса Лайли ҳақлидир Қайснинг жунунидин. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Ори келмоқ
-
— Йўқ, тоға, ўрганиб олдим, — деди уқувсизлигидан ори келган Қўзибой. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.
ОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар