оқшом
билан улашинг
1. Қуёш ботиши билан тун бошланиши ўртасидаги ғира-шира ёруғ пайт.
-
Қуёш ботган, лекин кун ҳали ёруғ, ҳар ёққа оқшом сукунати чўзилган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўнгилни қон қилувчи оқшом қўнди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Кеч, кечқурун.
-
[Ойсара] Жисман заифлигига қарамай, кўп юмуш қилар, ҳар оқшом ўз болалари билан танча атрофини тўлдириб, китоб ўқир эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўша оқшом Усмонхўжанинг ҳовлиси-да тонг отгунча чироқ ўчмади, улфатлари хўп кайф-сафо қилишди. Х. Тўхтабоев, ЙиИлар ва йўллар
оқшом сўзи қатнашган жумлалар:
Ярим оқшом
-
Ярим оқшом сержант Орзиқулов ўғли йўғида унинг хонасига кирди. Ёшлик
-
Ярим оқшом ноз уйқуда ётувдим, икки жувонмаргинг минди тўшима. Эрали ва Шерали
ОҚШОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQSHOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқшом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар