оқсоқол
билан улашинг
1. Соч-соқоли оқарган кекса одам; мўйсафид.
-
Бу оқсоқол кетса, ўрнига ёшроқ қорасоқол келади. С. Сиёев, Ёруғлик
2. тар . Илгариги даврда бир ёки бир неча маҳалла ёки қишлоққа бошлиқ бўлган маҳаллий амалдор.
-
Ҳайъат аъзолари йигирма кун қишлоқ оқсоқолиникида туриб, текширув ўтказдилар. С. Сиёев, Аваз
3. Ҳозирги кунда: қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва шаҳарлар маҳалла қўмиталари раиси.
-
Уни [маҳаллани] обод этиш, тинчлик-хотиржамликни таъминлаш, катта-кичик тадбирларга бош-қош бўлиш маҳалла оқсоқолининг зиммасида. Газетадан
4. кўчма Гуруҳ ёки синф бошлиги.
-
Олд қаторда ўтирган синф оқсоқолимиз муаллимга бир нима деди. Ёшлик
5. кўчма Бирор соҳада кўп ишлаган, меҳнати синган кекса киши; раҳбар.
-
Эртасига Қамиш капага Ўзбекистон оқсоқоли Йўлдош Охунбобоев келди. П. Турсун, Ўқитувчи
6. Кексаларга ёки улуғ кишиларга нисбатан ўз тенгқурлари томонидан ишлатиладиган мурожаат шакли.
ОҚСОҚОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQSOQOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқсоқол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар