оқсил
билан улашинг
1. биология Ҳайвон ва ўсимликлар организмининг энг муҳим таркибий қисмини ташкил этган, таркибида азот бўлган мураккаб органик модда.
-
Оқсил ҳужайралар тузилиши учун зарур бўлган моддадир. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
-
Нон маҳсулотлари таркибида оқсил, турли минерал моддалар ва витаминлар бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Фан ва турмуш
2. Товуқ тухумининг оқ моддаси.
-
Аёл тухумни чақди. Ютоқиб оқсилини сўрди. Кейин тухумдаги тешикни бармоғи билан кенгайтириб, сариғини ютди. Ёшлик
-
Бунинг учун тухумнинг оқсил қисмидан сариғи ажратиб олинади-да, сув билан аралаштиришади. Газетадан
Чорва моллари ва чўчқаларда бўладиган, шиддатли ўтадиган юқумли касаллик, яшчур.
ОҚСИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQSIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқсил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар