оқсоч
билан улашинг
1. тарихий Бойлар, зодагонлар оиласида ёлланиб хизмат қилувчи аёл, хизматкор аёл; чўри.
-
Холнисонинг онаси Ёрмозор қишлоқлик бир бойнинг эшигида оқсоч эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ойхола ғоят хунук, озғин бир кампир бўлиб, Ёдгорнинг ҳужра оқсочидир. Ҳамза, Танланган асарлар
2. сифатдош Оқ сочли, сочи оқ.
-
Хайриятки, анави оқсоч профессорнинг ўзи келмагани, бўлмаса, унгаям ҳурматим қолмас эди. М. М. Дўст, Лолазор
-
— Шу ғалваларни биттагина майор бошлаб юрибдими? — деб сўради оқсоч киши. Ёшлик
ОҚСОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQSOCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқсоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар