муҳокама
билан улашинг
1. Бирор хулосага келиш учун кўпчиликнинг фикрини олиш, фикрлашиш, ҳар томонлама ўйлашиш.
-
Масалани муҳокамага қўймоқ. Аризани муҳокама қилиш.
-
Иброҳимов қаерга бормасин, шундан гап очилиб, ҳар ким ўз фикр-мулоҳазасини айтар, Ўрмонжон айтмоқчи, масалани бутун халқ муҳокама қилар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Фикр юритиш, мулоҳаза; фикр.
-
Муҳокамаси йўқ одам. Муҳокама билан иш қилмоқ.
-
— Баъзи енгил муҳокамаларинг онангникидан қолишмайдир, Отабек!. — деди [ҳожи]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бундай ишга бениҳоят уқув, чапдастлик, хўш, яна муҳокама ва моҳирлик керак. Ойбек, Танланган асарлар
муҳокама сўзи қатнашган жумлалар:
Муҳокама қилмоқ (ёки этмоқ)
-
қўриқ очиш масаласи муҳокама қилинганидаёқ ҳаммани бўрон билан қўрқитмоқчи бўлган эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Журналист саҳифаларида адабий жанрлар, услуб, тил, касб этикаси масалалари ҳар томонлама муҳокама этилмоқда. Газетадан;
-
Худди Элмуроддек Зебо ҳам уйига қайтиб, ўз хатти-ҳаракатини, Элмурод билан қилган суҳбатини муҳокама қиларди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Анвар, кечаги кунларда ҳиссиётга қаттиқ берилиб, китоб сўратиш оқибатини яхши муҳокама этмаганидан пушаймон эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
МУҲОКАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHOKAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муҳокама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар