муҳрла
билан улашинг
1. Муҳр босмоқ, муҳр билан тасдиқламоқ.
-
Турсунали Исроиловга эртасигаёқ бош инспектор-ревизор деган лавозим муҳрлаб берилди. Муштум
2. Фойдаланиш, очишни тақиқловчи белги (муҳр) қўймоқ.
-
Бўлди, ишимиз тамом, муҳрланг хонани, лозим бўлса, яна очармиз. Ойбек, Нур қидириб
3. кўчма Ўлмас, йўқ бўлмас қилиб олмоқ.
-
Ҳар бир кўрган нарсасини кўнглига муҳрлаб олмоқчи бўлгандек синчиклаб кузатарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
муҳрла сўзи қатнашган жумлалар:
Оғизни (ёки тилни) муҳрламоқ
-
Гулнорнинг заҳарланганини Мирзакаримбой ва ўғиллари қатъиян рад қилиб, маъсума қурбоннинг ота-оналарининг тилларини дўқ-таҳдид билан муҳрлашга тиришдилар. Ойбек, Танланган асарлар
МУҲРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муҳрла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар