муҳтож
билан улашинг
1. Бирор нарсага эҳтиёжи, зарурати бўлган; зарурат, талаб сезувчи.
-
[Отабек] Отда келган бўлса ҳам, куннинг иссиқлигидан бир пиёла чойга муҳтож эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қизим, сенинг ёрдамингга муҳтожман. Ҳа, умидим катта. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Жиноятни пулга муҳтож одам эмас, пулни қаерга қўйишни билмаган одам қилади. Газетадан.
2. Бечораҳол, қашшоқ, ҳожатманд.
-
Золим бойлар мазах қилиб куларди. Раҳми келмай муҳтожларнинг ёшига. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Биз ўша вақтда муҳтож бўлган бева-бечораларни йиғиб, ош бериш мақсадида бир бостирма солдик. А.Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
МУҲТОЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHTOJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муҳтож сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар