ингра
билан улашинг
1. Оғриқ-алам таъсирида мунгли, ингроқ товуш чиқармоқ.
-
Бир кечаси бемор жуда азоб тортди. У ҳар инграганда, Сотиболди, чаккасига буров солинган кишидай, талвасага тушар эди. А. Қаҳҳор, Бемор
-
Бу дард ўқтин-ўқтин юрагида шундай тўлғанардики, қиз беихтиёр инграб юборар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
2. кўчма Шундай азоб-аламли ҳолатда бўлмоқ.
-
Мустамлака халқлари империализм зулми остида асрлар бўйи инграр эди.
-
Тўрт ўғлим, хотиним Иванов отли бир бойнинг отхонаси ёнидаги кичкина, қоронғи зах уйда инграб кун кечирардик. М. Жўрабоев, М. Б. мартабаси.
ИНГРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INGRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ингра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар