иблис
билан улашинг
1. Одамларни йўлдан оздирувчи, ёмон йўлга бошловчи махлуқ; шайтон.
-
У, Саидғозининг юрагига иблис ин қурган туҳматчи, бутун бадани заҳар боғлаб кетган ғаразгўйлигини билмаган экан. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Иблисга хос хусусиятли одам.
-
Эзозхон одам суратидаги иблис ҳикоясига қўрқув ичида қулоқ солиб ўтираркан, унинг [Зиёдилланинг] мақсадига тушуна олмади. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Иблисга нисбатловчи ҳақоратни билдиради.
-
Қутидор, қизининг мақсадига тушуниб, икки турли қўлни дарров пайқаб олди: — Виждонсиз, иблис! — деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ИБЛИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IBLIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иблис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар