иборат
билан улашинг
1. Ташкил топган, таркиб топган; тузилган.
-
Сув водород ва кислороддан иборат. Беш кишидан иборат комиссия
-
саксовул, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан иборат ўрмонзорлар барпо этилди. Газетадан
-
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти эса Имом ал-Бухорий ҳадисларидан иборат “Солиҳ амаллар”, Эр ва аёл бурчи, Илм-у маърифат нури сингари мўъжаз китобларни чоп этди. Газетадан
2. Феъл-боғлама взф.
-
Асосий вазифа — мавжуд барча моддий ресурслардан фойдалана билишдан иборат.
эскирган Ибора; сўз, сўзлар.
-
Хат ўқилди завқ бирлан сар-басар, Бир иборат чиқди, мазмуни итоб. Муқимий
ИБОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IBORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иборат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар