ибтидоий
билан улашинг
1. китобий Кишилик тарихининг энг қадимги, дастлабки даврига оид, синфий жамиятдан олдинги.
-
Зеро, ибтидоий жамиятдан тортиб ҳозирги жамият босқичига қадар бўлган даврлар одам меҳнати самараси Н. Сафаров, Оловли излар
2. Бошланғич, дастлабки.
-
Ибтидоий мактаб (эск.).
-
Шу оддий бир киши(ни), ибтидоий мактабнинг муаллимини, Аббосхондан тортиб Муҳаммаджон домлагача иззат қиладилар. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Оддий, элементар.
-
Мулла Шоҳнинг адабиёт билан машғулоти жуда содда ва ибтидоий эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Меҳнатга иштиёқ бўлгани ҳолда унга муносабат жўн ва ибтидоий даражада турибди. Газетадан
ИБТИДОИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IBTIDOIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ибтидоий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар