ингичка
билан улашинг
1. Кўндаланг кесими меъёрдан кичик; зид. йўғон.
-
Ингичка ип. Ингичка сим. Ингичка толали пахта. Ингичка толали жун.
-
Секретарнинг чўзиқ ва сотма юзи ҳам, ингичка сариқ қоши ҳам нам эди. Х. Тўхтабоев, Шонли авлод
2. Чийилдоқ, ўткир (товуш ҳақида).
-
Унинг ингичка товуши менга танишдай туюлди.
-
Қизиқчи ингичка, қулоқни тешадиган даражада қаттиқ додлаганидан ҳамма кулиб юборди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. кўчма Нозик ифодали, нозик.
-
[Ёрмат] Қўлини аллақандай чуқур, ингичка маъно билан бўшанг силкиди. Ойбек,Танланган асарлар
-
Бу чучмал адоват билан ингичка табиатли Анварнинг не кайфиятга тушишини тасаввур қилолмас эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ингичка сўзи қатнашган жумлалар:
Ингичка ичак
ИНГИЧКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INGICHKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ингичка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар