фириб
билан улашинг
Кишини қасддан адаштириш, қўлга тушириш, алдаш; ҳийла-найранг, макр.
-
Ишинг фириб, ҳийла экан сўзларинг, Юзинг консиз, ола экан кўзларинг. Равшан
-
Унинг чакчайганроқ кўзларида муаллим қандайдир шайтоний фириб ва нафрат сезди-да, аламдан қалтираб, деворга суянди. Ойбек, Нур қидириб
фириб сўзи қатнашган жумлалар:
Фириб бермоқ (ёки қилмоқ)
-
Насим, кўзингизни лўк қилиб, фириб беради. Т. Мурод, Қўшиқ
-
Гоҳ кимнингдир пинжига кириб, Сездирмасдан берарди фириб. А. Пўлкан, Изҳор
Фириб емоқ
-
Соддадиллик қилиб, фириб еди-ю, қаҳрамонлик қилиб, ўзини оқлади. Н. Сафаров, Жангчи шоир
-
Душман фирибин ема ва маддоҳ хушомадин чин дема. Ҳикматли сўзлар
Шайтонга фириб беради
-
Баъзи бировлардай шайтонга фириб берадиган маккор, устомон бўлгандан, аслида шунақа соддалик ҳам дуруст. С. Сиёев, Эркаклар эртаги
ФИРИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIRIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фириб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар