фироқ
билан улашинг
1. Энг яқин, севимли кишидан жудо бўлиш, айрилиш ва бу туфайли тортиладиган руҳий азоб; айрилиқ, жудолик, ҳижрон.
-
Мардни ўлдирар фироқ, Номарддан номус йироқ. Мақол
-
Қайси дилдор ўз ёрига фироқ изтиробини раво кўради. М. Жўра, Изтироб
-
Волидамиз бедом-дарак кетган икки ўғлининг фироқида куйиб, ётиб қолибдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Инжиқлик, эркалик; тантиқлик, ноз-у истиғно.
-
Тўфахон, фироқ билан қош чимириб, билганингиз дегандай елка учириб қўйди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
У ҳам сал нарсага зарда, фироқ қиладиган бўлиб қолди. Муштум
3. Жаҳл, зарда.
-
Хадича хола фироқ қилиб, уйга кириб кетди. Т. Алимов, Совға
-
— Ие, ҳа, фироғинг кимга, ҳазил ҳам қилиб бўлмайдими ёки арпангизни хом ўриб қўйдикми? — деди Шаҳло Зуҳрага. Р. Файзий, Дугоналар
ФИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар