татала
билан улашинг
1. Тирнамоқ, тимдаламоқ.
-
Ит ерни таталади.
-
Адолат бир жойни панжаси билан таталади, кетмонда ковлади, аммо булоқ кўзини топа олмади. И. Рахим, Чин муҳаббат
-
Чироқни ёқмоқчи бўлганида, эшикни биров, худди мушук таталагандай, тақирлатди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. кўчма Ковлаштирмоқ, титмоқ, титкиламоқ.
-
Иш давомида унда-бунда бегона сўзларни эшитиб, кейин эса китоб таталаб, инглизчани бир оз билиб олдим. Гулдаста
3. кўчма Бетинч бўлмоқ (қилмоқ), ғаш қилмоқ, тирнамоқ (кўнгилни, дилни).
-
Хавотирлик юрагини таталади.
-
Неварасидан безовта бўлиб, юраги таталаб кетаётганини, ота-онасига қандай хабар беришни билмай йиғларди. Мирмуҳсин, Умид
4. кўчма. с. т. Уриниб-суринмоқ, тиришмоқ.
-
Мунаввар русчага у қадар уста бўлмаса ҳам, уялиб қолмаслик учун таталаб, маъносини тушунишга ҳаракат қилар эди. С. Анорбоев, Меҳр
татала сўзи қатнашган жумлалар:
Қорни таталамоқ
-
Қудрат, қорни таталаб кетганидан, ҳовли бурчагидаги янги ўчоққа осиғлиқ декча қопқоғини очиб кўрди: декча бўш эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
ТАТАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TATALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
татала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар