оқим
билан улашинг
1. Маълум бир томонга оқаётган сув, суюқлик ёки газ жараёни.
-
Иссиқ оқим. Совуқ оқим. Газ оқими.
-
Рашид қайиқни оқим ихтиёрига қўйиб юборди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Шундай жараён йўналган томон, йўналиш.
-
Азизхон ариққа тушганда, беш-олти йигит оқимга қарши сувни шалоплатиб сузиб юришарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Чавандоз отини орқага буриб, сув оқимига қараб кетди ва юз қадамча юргандан кейин юганини тортиб, қамчи урди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. физика Берилган сиртдан вақт бирлиги ичида ўтаётган тўлиқ энергия миқдори.
-
Ёруғлик оқими. Электронлар оқими. Магнит оқими.
4. кўчма Маълум бир томонга йўналган киши ёки нарсалар жараёни.
-
Одамлар оқими. Хатлар оқими.
-
Майдон атрофидаги кўчаларда, паркларда халқ оқими тошар, чайқалар эди. Ойбек, Нур қидириб
-
Пул оқимини Алиқулнинг ўзи бошқарарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ёмғир шаррос қуяр, кўчадаги йўловчилар соябон остида шошилиб қадам ташлар, улкан машиналар оқими ёмғир селини шириллатиб кесиб борарди. А. Нурмуродов, Уруш
5. кўчма Ижтимоий фаолият, илм-фан, назария ва шу кабиларнинг бирор соҳасидаги йўналиши; қараш.
-
Реаксион оқим. Сиёсий оқим. Замон оқими.
-
Ёшлар ҳали оқим сифатида ўзларини намоён қила олганлари йўқ. Газетадан
оқим сўзи қатнашган жумлалар:
Гапнинг оқими
-
Саидғози буни дарров пайқади, гапнинг оқимини ўзгартирди. С. Анорбоев, Оқсой
Оқимга қарши юрмоқ (ёки сузмоқ)
ОҚИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар