пушт
билан улашинг
1. Одам ёки жониворнинг уруғ ёки тухумида бўладиган, маълум шароитда ривожланиб, болага айланадиган, ўз ривожланишининг бошланғич босқичидаги аъзо; эмбрион.
-
Одамнинг пушти. Товуқнинг пушти.
2. Кимса ёки оиланинг ўзидан аввалги авлоди ёки кейинги авлоди, авлод-аждод; насл.
-
— Менинг эрим тўплаган мол-дунёси икки пуштга етади, — деди Кумуш. Т. Жалолов, Олтин қафас
пушт сўзи қатнашган жумлалар:
Пушти камар
-
Менинг пушти камарим бу, суюкли ўғлим, Нурийдийдам васли учун тангрига шукур. А. Орипов, Йиллар армони
Пушти куйиш
Етти пушт
-
Етти пуштим ўтмаган отда, Бу аслида эмас катта ғам. Шарқ юлдузи
-
Болангдан айланай, ундай қилманг. Сулаймоннинг қарғиши етти пуштимга етади, айланай. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Мирбадалбек, ҳушёр бўлинг, менинг қоним етти пуштингизга сачрайди! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Пушти паноҳ (тўғриси пушту паноҳ)
-
Дўстим бор, душманим бор, маҳалла-кўй, гузарим бор, қариган чоғимда кенжагинамнинг хотини менга пушти паноҳ, қўл-оёқ бўлармикин, деган эдим. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Суянган тоғлари, пушти паноҳлари эшони Судурни бошлаб келишди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
Пушти кўтармаслик
-
Ойиси этагидан тутган боладек юрадиганларни пуштим кўтармайди. О. Мухтор, Аёллар мамлакати ва салтанати
ПУШТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUSHT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пушт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар