пухта
билан улашинг
1. Узоқ чидайдиган қилиб ишланган; пишиқ, мустаҳкам.
-
Пухта газлама. Пухта арқон. Пухта иморат. Пухта тўқилган пайпоқ.
-
Куннинг қизиғида кенг тош йўлда пухта этикларини қалдиратиб илдам юрган аскар йигит терлаган юзида бирдан шабада нафасини сезди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
Кўчама-кўча пухта ғиштлардан тўшаб, тахтиравон йўл солди. Нурали
2. Пишиқ, ҳар томонлама ўйлаб иш қиладиган.
-
Пухта одам. Пухта ташкилотчи. Пухтанинг иши беш, шошманинг иши бўш. Мақол
-
— Ҳа, сен пухтасан, — дея Тўғайсари яна ёнбошлади. — Балки сениям билганинг билгандир. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
3. Атрофлича, чуқур ўйланган, асосли; пишиқ.
-
Пухта фикр. Пухта иш. Пухта асар.
-
Хатиб домла ҳақсизликка қарши пухта тадбирларни кўради. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Бу гапни алоҳида эътироф этиш керакки, буларнинг бариси ҳаётий, бадиий жиҳатдан пухта, ишонарли чиқади. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳам нафас
-
Йўл-йўлакай қиз жуда кам гапирар, фақат саволларга жавоб берар эди, жавобларни ҳам олдин пухта ўйлаб, кейин айтарди. Ф. Мусажонов, Ҳури
4. Камчилиги, кам-кўсти бўлмаган, бекам-кўст; тўла-тўкис.
-
Назарий жиҳатдан пухта тайёргарликка эга бўлган мутахассис кадрлар. Қишловга пухта тайёргарлик кўрмоқ.
-
Сиёсий мустақиллик пухта ва мустаҳкам иқтисодий заминга эга. Газетадан
ПУХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUXTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пухта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар