бурма
билан улашинг
1. сифатдош Буриб-буриб ишланган, бурмалаб тикилган; бурмали.
-
Бурма юбка. Кўкрак бурма кўйлак.
-
Эрта билан суянаман дарахтга, Бурма кўйлак ярашади билакка. Қўшиқлар
-
Сочларинг сумбулдир, попугинг бурма. Гулшанбоғ
-
Отингнинг қамчиси бурмадан бурма. Қўшиқлар
2. от Шу хилдаги кийимнинг, нарсанинг бурилган, бурмаланган жойи.
-
Кўйлакнинг бурмаси.
-
Айиқдай қўпол, тепакал директор лоқайд диплом варақлайди-ю, кўйлагининг бурмасидан кўз узмасди. Ёшлик
-
Кўйлак бурмаларини туртиб турган кўкраклари қисқа-қисқа нафас олганидан тинмай қалқирди. С. Аҳмад, Уфқ
3. Бураб ишлатиладиган, бураб очадиган.
-
Осмонга қарасам парча булутлар, Парчанинг ичинда бурма калидлар. Қўшиқлар
4. от. геол. Ер қобиғининг қатланган жойи.
БУРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар