бурка
билан улашинг
1. Бирор нарса билан бекитмоқ, ўрамоқ ёки ўраб қўймоқ.
-
Кумушбиби онаси билан бувисининг уйдан чиқишлари
-
бошини сандалнинг кўрпасига буркаб, ётиб олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар доим юзини рўмоли билан буркаб юрадиган Адолат ҳозир ҳеч кимдан тортинмай, дадил борар эди. С. Зуннунова, Олов
2. Бирор очиқ жойини қолдирмай, батамом ўраб, қоплаб олмоқ.
-
Ҳавони булут буркади. Ҳамма ёқни чанг буркаб олди.
-
Кеча ёға бошлаган қор ҳадемай атрофни оппоқ чойшабга буркаган эди. С. Зуннунова, Олов
3. кўчма Тўлдирмоқ, қопламоқ.
-
Ўлкамизни боғларга, бўстонларга, гулзорларга буркай-лик.
-
Тоғ этакларидаги жилғаларда баҳор суви тошиб, водийни яшил либосга бур-кади. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Бағишладинг меҳр-у муҳаббат Ва умримни бурка-динг нурга. Р. Бобожон, Танланма
-
Турмушни қувноқ, хушчақчақ қилишимиз керак, гул-райҳонларга буркашимиз керак. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
бурка сўзи қатнашган жумлалар:
Шон-шуҳратга буркамоқ
-
Зиёев улуғ ғалабага муносиб ҳисса қўшиб, ўзини шон-шуҳратга буркади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
БУРКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар