бурж
билан улашинг
1. астрономия Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн иккита юлдузлар туркуми; уларнинг ҳар бири (Ҳут, Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадй, Далв).
-
Туркий халқларда ойларнинг номи ҳам бурж номидан олинган ЎзМE
-
Тақсиримнинг юлдузлари Қавс буржига кирди. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. Қалъа деворига туташтириб, унга тиргак сифатида ташқи томонидан минора шаклида қурилган қўшимча бино.
-
Девор бўлиниб ҳар 60 метрда бурж бино қилинган. Фан ва турмуш
-
19-асрда бунёд қилинган қалъа деворлари кўплаб буржлар билан мустаҳкамланган. Фан ва турмуш
-
Шу пайт қалъа буржида пайт пойлаб ўтирган бир курд мерган уни аниқ нишонга олди. Б. Аҳмедов, Улуғбек
3. Бурчак, бурч.
-
Насиба боғнинг анор кўчатлари ўсаётган ўнг буржини кўрсатди. Ёшлик
-
Бугун ҳар буржингдан, ҳар бир тошингдан Фақат дўстлик деган садо келади. А. Орипов, Йиллар армони
БУРЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурж сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар