тўп
билан улашинг
1. айнан Копток 1.
-
Футбол тўпи. Тўп ўйнамоқ. Рақиб дарвозасига тўп киритмоқ.
-
Бола ўтириб олиб, жон-жаҳди билан тўпни пуфлашга тушди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
-
Қоронғи тушгунча қўшни болалар билан тўп тепишдик. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
2. Қўл тўпи Икки жамоа аъзоларининг тўпни қўлда муайян қоидалар асосида бир-бирларига ошириб, рақиб дарвозасига кири-тишга қаратилган спорт ўйини.
-
спортнинг қўл тўпи, футбол, теннис, шахмат-шашка, волейбол каби турли секциялари ишлаб турипти. Муштум
1. айнан Тўда.
-
Тўпдан айрилганни бўри ер. Мақол
-
Уч давангир йигит орасида келаётган Маъсума бека дарҳол ўзини шоҳи мато сотаётганлар тўпига урди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Аёл картотекадан бир тўп хатни олиб, кўз югуртира бошлади. Гулдаста
-
[Аёл] Пахтасини келтириб, хир-мондаги энг катта тўпга тўка бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Фабрикада ўралган, ҳали бузилмаган ўлчовли газмол; газмол ўрами.
-
Бир тўп чит.
1. Узун стволли, қуруқлик ва сувдаги ёки ҳаводаги нишонларга зарба берадиган артиллерия қуроли; замбарак.
-
Танкка қарши ўқ отадиган тўп. Тўп ўқи. Тўпга тутмоқ.
-
Кимдир артиллеристлардан бири 76 миллиметрли тўпни судраб келиб, Нормат окопининг ёнига ўрнатди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Тонг ёрир-ёримас Оқтепа томонидан тўп ота бошладилар, А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қаердадир тўплар шошилмасдан, вазмин гумбурлайди, ора-сира пулемётлар асабий такиллаб қўяди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Узинг биласанки, қисм ҳужум бошлашидан илгари артиллерия душман позициясини қаттиқ тўпга тутади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. кўчма айн. Тўпотар.
-
Тўпга яқин, қуёшнинг ўтли нафаси зўрайиши билан буғ йўқолиб, ҳамма ёқ чарақлаб кетди. А. Муҳиддин, Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
-
Тўпдан кейин Луқмончанинг онаси етиб келди. А. Мухтор, Туғилиш
тақл. с. Юмшоқ нарсанинг ерга урилишидан чиқадиган кучсиз товуш ҳақида.
-
Олма тўп этиб ерга тушди. Ташқарида бир нарса тўп этди.
ТЎП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘P сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар