тўпла
билан улашинг
1. Битта-битта териб ёки супуриб, сидириб, бир ерга йиғмоқ, тўп, тўда ҳолга келтирмоқ.
-
Тўкилган олмаларни тўплаб қўйдим. Қумни тўплаб қўй.
-
[Йўлчи] Мўлжаллаган миқдорини ўриб бўлди. Сўнг, уюм-уюм тўплаб, кенг қулочига сиққанча кўтариб, бойнинг ташқарисига ташимоққа бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Олахўжа шошилиб, лаганлардаги ошларни бир лаганга тўплади. Бошқалар қўлларини артишди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Йиғиб кўпайтирмоқ, қўр қилмоқ, жамғармоқ.
-
Маблағ тўпламоқ.
-
Акбар пул тўплаб қачондир Ҳиндистонга саёҳат қилишни орзу қиларди, тилагига етдимикан? Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Сиз ҳам нафсга берилиб, жуда кўп сийм-у зар тўплагансиз П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Турли манбалардан олиб, бир бутун, яхлит ҳолга келтирмоқ, йиғмоқ; тузмоқ, тартиб этмоқ.
-
Коллекция тўпламоқ. Гербарий тўпламоқ. Маълумот тўпламоқ. Диссертация учун материал тўпламоқ. Навоий шеърларини тўпламоқ. Колхоз чорвачилик соҳасида катта тажриба тўплади.
4. Чақириб, чорлаб, бир ерга йиғмоқ, уюштирмоқ.
-
Самарқанд обидаларидек санъат асарларининг бунёд бўлишига ҳомийлик қилган, жаҳонга донғи кетган одамларни тўп-лаб, уларга шароит яратиб берган одам эзгуликни ҳис қилмаслиги мумкин эмас. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Биз мактабда урушга кетганларнинг расмини тўплаётган эдик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
5. кўчма Борини бир ерга йиғмоқ, йиғиштирмоқ (куч, диққат-эътибор ва шу кабиларни).
-
Ҳушини тўпламоқ. Бутун иродасини тўпламоқ.
-
— Нима? — шу вақтгача паришон турган Ҳури фикрини тўплади. Ф. Мусажонов, Нури
-
У бутун кучини тўплаб, дарахтга чирмаша бошлади. Н. Сафаров, Тилсимчилар
-
[Йўлчи] Сўнгги зарба учун бутун ғазабини, кучини, иродасини тўплади-да, бир қўлини ерга тираб, бошини ердан узди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Юзага келтирмоқ, ҳосил қилмоқ.
-
Ўқ тўпламоқ.
-
Ариқдан ҳатлаб ўтди-да, қийғос ҳосил тўплаётган ғўза тупларидаги кўсакларни санай бошлади. Газетадан
-
Тоғ бағирларида асалариларнинг мўл ва шифобахш асал тўплаши учун шароит етарли. Газетадан
ТЎПЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘PLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўпла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар