пурка
билан улашинг
1. Сув ёки бошқа суюқ нарсани куч билан зарраларга айлантириб сочмоқ.
-
Вилтга қарши дори пуркамоқ.
-
[Чол] Терига сув пуркайди ва кўва билан дўқ-дўқ уриб, чармни текислайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Биров қанотларингизнинг тагига сув пуркаб қўйганми дейман, даврага тушолмай, мирғайиб турибсиз. Аския
2. кўчма поэт. Сочмоқ, таратмоқ.
-
Ҳозиргина дилига нур пуркаган ўйлар яна кўнглини ғаш қилувчи оғир гумонлар билан алмашинганди. О. Ёқубов, Ларза
-
Аммо саратон тандири ўчакишгандай яна ҳам аланга олиб, оташ пуркарди. Мирмуҳсин, Умид
ПУРКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PURKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пурка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар