пункт
билан улашинг
1. Ер юзидаги ёки фазодаги алоҳида белгиси, хусусияти билан ажралиб турадиган нуқта, маълум бир жой, ер.
-
Географик пункт. Стратегик пункт. Аҳоли яшайдиган пункт.
-
Куни кеча жойлардаги қабул пунктларига янги пилла ҳосил ортилган карвонлар кела бошлади. Газетадан
-
Шаҳарларда ва аҳоли пунктларида патрул-йўл хизмати бўлинмалари ташкил этилган. Газетадан
2. Бирор иш, машғулот, тадбир кабилар учун белгиланган, махсус жиҳозланган бино ёки жой.
-
Телефон станциясининг гаплашиш пункти. Тиббий ёрдам пункти. Пахта пункти. Команда пункти.
-
Полковник Грейдер ўз кузатиш пунктида туриб, стереотруба орқали жангни кўздан кечирди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Мактаб, боғча-ю қишлоқ врачлик пункти қурса, ёмонми? Газетадан
3. Матн, қонун, қарор кабиларнинг рақам ёки ҳарф билан белгиланган алоҳида қисми; параграф, модда.
-
Уч пунктдан иборат қарор. Йигирма пунктдан иборат қоида.
4. плгрф. Босмахона белгилари (ҳарф, рақамлар ва бошқалар) ўлчамларини аниқлашда энг кичик бирлик.
ПУНКТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUNKT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пункт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар