пулли
билан улашинг
1. Пули бўлган, пули бор.
-
Пулли — ботир, пулсиз — ётир. Мақол
2. Пул тўланадиган, пул эвазига олинадиган, бериладиган ёки қилинадиган.
-
Пулли концерт. Пулли маъруза.
-
Қизил Ярим ой жамияти томонидан ташкил қилинган пулли поликлиникага директор қилиб тайинлашни сўради. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Пулли хизматларни бир ярим баравар кўпайтириш режалаштирилди. Газетадан
-
Олий бизнес мактабида ўқиш пулли-контракт асосида бўлиб, Бошқарув бизнес магистри дастури бўйича халқаро талаблар ва халқаро программа асосида олиб борилади. Газетадан
3. (фақат миқдор ифодаловчи сонлар билан) Пул, тийин қийматидаги.
-
Тўққиз пулли носвой. Уч пулли аҳамияти йўқ нарса.
-
Олти пулли тақадек. Кўзи ирғиб бақадек, Оч мухлиснинг қўлида Ўтмай қолган чақадек Шайх ҳазратларига салом. Ҳамза
ПУЛЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PULLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пулли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар